23 феврал 2021йил Отоларингология ва стоматология кафедрасида талабалар ўртасида Оториноларингология фани бўйича «Талабалар илмий анжума»ни ўтказилди

Тадбирда талабалар ўзларининг тайёрлаган мавзулари бўйича маъруза билан қатнашдилар. Хайъат аъзоларининг ўрнатилган талабалар асосида қуйидаги талабалар ўрин эгалладилар:

1 ўрин ТТА Даволаш факультети 5 курс талабаси Аминова Марҳабо. Мавзу: Пастки жаги синган беморларни даволаш усулларини такомиллаштириш. Илмий раҳбар: ассистент Бобамуратова Д.Т.

Талаба қилган презентацияси мавзусининг долзарблиги, кўтарилган муаммонинг ечими муҳимлиги, замонавий усулда тайёрланганлиги, маъруза давомида ўзини тутиши – кўрсаткичларидан юқори балл тўплади ва кейинги кафедралараро босқичга ўтишга тавсия қилинди.

2 ўрин ТТА Даволаш факультети 5 курс талабаси Анорбоев Ислом. Мавзу: Отомикоз ва уни замонавий даволаш. Илмий раҳбар: доцент Ходжанов Ш.Х.

3 ўрин ТТА Даволаш факультети 5 курс талабаси Азизкулов Тохир. Мавзу: Вегенер касаллигида бурун ва бурун ёндош бўшлиқлари касалликларини эрта аниқлаш. Илмий раҳбар: доцент Хайдарова Г.С.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi.

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.