Даволаш иши


ЛОР ва стоматология кафедраси Тошкент тиббиёт академиясининг 1-2-3 клиникаларининг ЛОР бўлимларида фаолият юритади. Хар бир кафедра ходимларига Тошкент тиббиёт академиясининг 2 ва 3-клиникаларининг ЛОР бўлимларида палаталар тақсимлаб берилган. Шифокорлар билан хамкорликда кафедранинг  ходимлари беморларда ўтказиладиган жаррохлик амалиётлари, беморлар парвариши ва муаммоли вазиятларда хал қилиш йўлларини биргаликда мухокама қилишади.

Хозирги кунда Республикамизнинг нуфузли клиникаларлар (ProfMedService, INVIVO-шартнома тузилган)

билан биргаликда мураккаб жаррохлик амалиётларини олиб борадилар.  Шунингдек, Кореянинг  Сеул миллий университетининг Борамэ ва Самсунг клиникалари, Туркиянинг Мармара университети клиникаси ва Хиндистон ЛОР клиникалари шифокорлари билан хамкорликда бир қатор мастер класс кўринишида хамкорликда жаррохлик амалиётлари мунтазам ўтказилиб келинмоқда. Шу жумладан, 2014йил Тошкент шахрининг Интерконтинентал мехмонхонасида Ўзбекистон Республикаси ЛОР ассоциациясининг хорижий хамкорликда съезди ўтказилди.  Бунда дунёнинг 50тадан ортиқ мамлакатларидан ташриф буюрган катта тажрибага эга профессор Оториноларинголог, бош ва бўйин жаррох шифокорлари ўз тажрибалари билан ўртоқлашдилар.