Хурматли битирувчилар! ТТА Оториноларингология ва стоматология кафедраси Сизларни олий ўқув юртини битирганликларингиз билан табриклайди! Бугун Сиз хаётингизни мухим босқичи бўсағаси – Мутахасислик танлаш арафасидасиз!

ОТОРИНОЛАРИНГОЛОГ мутахасислигини танлашнинг бир неча сабаблари

ЛОР врач хизмати вазифалари нимадан иборат: қулоқ, томоқ, буруннинг кенг қамровли касалликларини ташхислаш, олдини олиш, консерватив ва оператив даволаш, ҳамда бош-бўйин касалликларини хирургик даволаш.

Мутахасислик хирургик йўналишга кириб, ихтисосликни танлаш талабанинг ихтиёрида.

Мутахасисликнинг жозибадориги тор ихтисослик йўналишларининг турличалигидадир. Доктор ўзи танлаган йўналишни пухта эгаллаб, қадрли мутахасисга айланади. ЛОР врач қуйидаги йўналишларда ишлаши мумкин:

Сурдология – эшитиш муаммоларини ташхислаш ва даволаш;

Фониатрия – овоз аппаратини даволашга ихтисослашади;

Отоневрология – бош мия фаолиятини бузилиши, шикастланиши фонида юзага келган касалликларни (эшитиш ва вестибуляр аппарат зарарланишлари в х.з.);

Пластик хирургия – реконструктив – қайта тиклаш ва эстетик жаррохликларнинг барча турларини бажариш.

ТТА Оториноларингология ва стоматология кафедрасида ўқишнинг афзалликлари – фундаментал академик таълим, максимал амалиёт ва ўқишни бошланишидаёқ касбга тўлиқ кириш!

Оториноларингология кафедрасида “Оториноларингология” мутахасислиги бўйича юқори малакали кадрларни тайёрланади.

Ўқитиш 2 кўринишда давлат таълим стандартига асосан бюджет ёки контракт асосида олиб борилади:

Магистратура (3 йил)

Ординатруа (2 йил)

Ўқитиш дастури ЛОР – касалликлари этиологияси, патогенези, клиникаси ва даволаш усулларининг замонавий нуқтаи назардан чуқур ўрганишни ҳамда олинган назарий билимларни клиник базаларда ва амбулатор профилактик даволаш ташкилотларида ўқитиувчилар бошчилигида муилишларида стаҳкамашни назарда тутади. Барча илмий – амалий фаолият асосий саволлари кафедранинг ойлик йиғилишларида мухокама қилинади.

Ўқитиш таркиби: кафедра “Умумий оториноларингология” ва “хусусий оториноларингология” базавий фанларини

  • Даволаш факультети
  • Медико-педагогик факультет
  • ТошПТИ битирувчиларига ўқитилишини амалга оширади.

Кафедра фаолиятининг асосий илмий йўналиши:

ЛОР – аъзолари касалликлари этиологияси, патогенезини ўрганиш ва янги самарали даво усулларини ишлаб чиқиш;

Фониатрия;

Ринология.

Кафедранинг клиник базалари:

“Оториноларингология” мутахасислиги бўйича магистратурада ўқитиш ТТА Оториноларингология ва стоматология кафедрасида ва асосий базаси ҳисобланган

  • ТТА кўп тармоқли клиникаси ва унинг филиали ЛОР бўлимларида;
  • ТТА кўп тармоқли клиникаси ва унинг филиали ЛОР поликлиникаларида;
  • Республика Онкология илмий маркази бош бўйин онкологияси бўлимида;
  • “INVIVO”, “PROFMEDSERVICE”, “LORMEDICALSERVICE” хусусий клиникаларида амалга оширилади.

Келажакда нима?

Яхши оториноларинголог давлат клиникаларида хам хусусий клиникаларда хам доим талабда.

Оториноларинголог касби техника билан узвий боғлиқлигини ҳисобга олган ҳолда хали энг буюк кашфиётлар олдинда эканлигини таъкидлаш мумкин. Хозирги кунда бутун дунё бўйлаб илмий текшириш институтларида ва тиббиёт марказларида фаоли илмий фаолият олиб борилмоқда. Турли мамлакатлар оториноларингологлари эшитиш аппарати, томоқ ва қулоқнинг мураккаб муаммолари ечими устида бош қотириб, янги технология ва ўз тажрибалари билан ўртоқлашмоқдалар. ЛОР онкологик касалликлар давоси мутахасисларда катта қизиқиш уйготмоқда ва улар ўз мақсадларига эришиш йўлида тадқиқот ва амалиёт йўлида шахдам қадамлар билан бормоқдалар.

Битирувчилар касбий фаолияти ҳудуди:

Мутахасислик бўйича магистратура битирувчиси фаолият доирасига киради:

  • қулоқ инфекцион-яллиғланиш, неврологик, травматик ва онкологик касалликларини ташхислаш ва даволаш;
  • эшитиш пасайишини ташхислаш ва даволаш, ноғора пардани тиклаш;
  • бурун ва бурун ёндош бўшлиқлари сурункали ва қайталанувчи касалликларини ташхислаш ва даволаш, шу жумладан бурун нафас фаолияти бузилишини хирургик давоси;
  • овоз бузилиши билан бўлган беморларни ташхислаш ва даволаш;
  • лор-аъзолари, ҳамда бош ва бўйин сохаси хавфсиз ва онкологик ўсмаларини даволаш;
  • тунги апноэ синдромини даволаш ва хурракни хирургик даволаш

Магистратура дастурини ўзлаштирган битирувчилар касбий фаолият турлари:

  • профилактик;
  • диагностик;
  • даволаш;
  • реабилитацион;
  • психолого-педагогик;
  • ташкилий-бошқарув.

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi.

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.