Тадбирда талабалар ўзларининг тайёрлаган мавзулари бўйича маъруза билан қатнашдилар. Хайъат аъзоларининг ўрнатилган талабалар асосида қуйидаги талабалар ўрин эгалладилар:
1 ўрин ТТА Даволаш факультети 5 курс талабаси Аминова Марҳабо. Мавзу: Пастки жаги синган беморларни даволаш усулларини такомиллаштириш. Илмий раҳбар: ассистент Бобамуратова Д.Т.
Талаба қилган презентацияси мавзусининг долзарблиги, кўтарилган муаммонинг ечими муҳимлиги, замонавий усулда тайёрланганлиги, маъруза давомида ўзини тутиши – кўрсаткичларидан юқори балл тўплади ва кейинги кафедралараро босқичга ўтишга тавсия қилинди.
2 ўрин ТТА Даволаш факультети 5 курс талабаси Анорбоев Ислом. Мавзу: Отомикоз ва уни замонавий даволаш. Илмий раҳбар: доцент Ходжанов Ш.Х.
3 ўрин ТТА Даволаш факультети 5 курс талабаси Азизкулов Тохир. Мавзу: Вегенер касаллигида бурун ва бурун ёндош бўшлиқлари касалликларини эрта аниқлаш. Илмий раҳбар: доцент Хайдарова Г.С.