15 НОЯБР 2019 ЙИЛ ОТОРИНОЛАРИНГОЛОГИЯ ВА СТОМАТОЛОГИЯ КАФЕДРАСИ ХОДИМЛАРИ ТОМОНИДАН ТТА 4 ТАЛАБАЛАР ТУРАР ЖОЙИДА “ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ КУНИ» ГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

Тиббиёт ходимлари куни» га бағишланган маъруза ва тақдимот. Оториноларингология ва стоматология  кафедраси доц:  Хаджанов Ш.Х тиббиёт ходимлари куни куни тўғрисида таъкидлаб, нутқ сўзлади.

Кафедранинг ассистенти, Абдуллаев У.П.  “Тиббиёт ходимлари куни” тўғрисида маруза қилдилар. «Соғликни сақлаш соҳасини ислоҳ қилиш давлат сиёсатининг энг муҳим йўналишларидан биридир» Шавкат Мирзиёев.

2006 йил 12 сентябрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси тиббиёт ходимлари кунини белгилаш тўғрисида” қонунга мувофиқ мамлакатимизда ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси тиббиёт ходимларининг касб байрами куни сифатида ҳар йили тантанали нишонланиб келинади.

“Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармон асосида 2019 – 2025 йилларда Соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш концепцияси ҳамда тегишли дастур тасдиқланди.

Буларнинг барчаси бирламчи тиббий санитария ҳамда шошилинч ва тез ёрдам бўғинидан тортиб, юқори тузилмаларигача иш фаолиятини ташкил этишда асосий эътиборни инсон омилига йўналтириш, тиббий хизматлар турларини кенгайтириш ва сифатини халқаро мезонлар даражасига етказиш борасида янги имкониятлар яратиб бермоқда.

Айни пайтда, тиббий-санитария ёрдамини кўрсатишни яхшилаш мақсадида юртимизда 817 та қишлоқ врачлик пункти, 798 та қишлоқ ва 178 та шаҳар оилавий поликлиникаларида аёллар маслаҳатхоналари, қизлар саломатлиги хоналари, ижтимоий дорихоналар, куну-тун ишлайдиган тез тиббий ёрдам шохобчалари ташкил этилди ҳамда 5 та тор соҳа мутахассисларининг фаолияти йўлга қўйилди.

Жисмоний шахслар энг кўп мурожаат қиладиган шошилинч ва тез ёрдам йўналишида марказлашган яхлит тизим яратилди. Тез ёрдам бригадаларининг сони 818 тадан 1666 тага етказилди ва улар аҳоли яшайдиган ҳудудларга яқинлаштирилди. Автотранспорт паркини янгилаш учун 1500 дан ортиқ “Тез ёрдам” машиналари харид қилинди.

Кейинги вақтда жойларда қўшимча муассасалар барпо этилиши ҳисобига аллергология, онкология, нефрология ва буйрак трансплантацияси, неврология ва инсульт, травматология ва ортопедия, нейрохирургия каби йўналишларга ихтисослашган марказлар сони 16 тага етказилди. Ҳудудларда 310 та ихтисослашган бўлимлар, республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларининг 14 та филиали очилди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi.

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.