25 ноябр 2019й. куни Отоларингология ва стоматология кафедраси ассистенти Абдуллаев У.П. томонидан “Бурун ёндош бўшлиқларининг ўткир ва сурункали касалликлари. Синуситлар таснифи. Консерватив ва жарроҳлик даволаш тамойиллари.” мавзусида очиқ дарс ўтказилди

Отоларингология ва стоматология кафедраси мудири профессор Хасанов.У.С., даволаш факултети 5 курслар бщйича декан муовини Гулямов Ё.Б., ва 512 с гурух даволаш факультети талабалари иштирокида олиб борилди.

Машғулот ўз вақтида бошланди. Ўқитувчи машғулотни талабалар билан саломлашиб, бугунги мавзуни эълон қилди. Талабалар амалий машғулотга мос келадиган шаклда, хар бир талаба олдида компьютер, планшетлар бор.

Дарс ўзбек тилида олиб борилди. Талабаларни машғулотда давомати текширилгач, машғулотнинг биринчи қисмида талаба  Саломов Элдорнинг “Бурун ёндош бўшлиқларининг ўткир ва сурункали касалликлари.” мавзусида семинар иши такдимоти билан бошланди: бунда у расмлар ва слайдлар ёрдамида бурундан ажралма келиши сабаблари, таснифи, клиника, диагностика, дифференциал диагностика ва даволаш хақида қизиқарли маълумотлар тақдим қилди.

Ўқитувчи талабаларга мавзуни ёритиш учун қўйилган асосий саволларни  “Интелектуал ринг” интерфаол уйин шаклида берди:

  1. Бурундан ажралма келиши синдромини келиб чиқиш сабаблари?
  2. Бурундан ажралма келиши синдромини клиникаси?
  3. Бурундан ажралма келиши синдромини таснифи?
  4. Бурундан ажралма келиши синдромини диагностикаси.
  5. Бурундан ажралма келиши синдромини диф.диагностикаси
  6. Бурундан ажралма келиши синдромини даволаш.

Қўйилган саволлар бўйича талабалар “интелектуал ринг” интерфаол усулда мавзуни ёритиб бошлашди, талабалар бир бирлари билан рақобат усулида хар бир қўйилган саволларга ўзлари жавоб ва қўшимча маълумотлар киритиб машғулотни қизиқарли тусда қизиқтиришди.

Ўқитувчи хар бир савол ёритилиб бўлгач, якуний тезисларни ва алохида эътиборга  лойиқ жавобларга урғу бериб, жонли хаётдан намуналар бериб case-study ечиш таклиф қилди.

Мухокама охирида ўқитувчи талабаларнинг фаолиятига бахо бериб, мавзуни якунлади. Машғулот мобайнида талабалар томонидан интерфаол усуллар, компьтер такдимоти самарали фойдаланилди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi.

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.