2019 йил 1-ноябр куни ТТА кўп тармоқли клиникасининг мажлислар залида «Отологияда тараққиёт» мавзусида интеграл маъруза бўлиб ўтди

2019 йил 1-ноябр куни ТТА кўп тармоқли клиникасининг мажлислар залида «Отологияда тараққиёт» мавзусида интеграл маъруза бўлиб ўтди

2019 йил 1-ноябр куни соат 14:30 да ТТА кўп тармоқли клиникасининг мажлислар залида ТТА отоларингология ва стоматология кафедраси ходимлари отонейрожарроҳлик ва отоневрология ассоциацияси, Украина отиатрлари ва Европа Отоларингология ва Отоневрология академияси билан ҳамкорликда «Отологияда тараққиёт» мавзусида интеграл маъруза ўтказилди.

Анжуманнинг илмий йўналиши – оториноларингологияда юқори технологик усулларни қўлланилиши ва отлогиянинг долзарб муаммолари.

Анжуман мақсади – қулоқ касалликларини ташхислаш ва  даволашни долзарблигини асослаган холда уни замонавий даволаш усулларини тақдим этиш.

Вазифалар:

  1. Оториноларингологиянинг қулоқ касалликлари йўналишлари – отохирургия, клиник аудиология (сурдология), отоневрологияларнинг долзарб муаммоларининг ечимини такомиллаштириш.
  2. Шифокорларнинг қулоқ микрохирургияси бўйича билим ва амалий кўникмаларини мукаммаллаштиришда илмий-амалий ёрдам кўрсатиш.
  3. Оториноларингологиянинг долзарб муаммоларини ҳал этишда чет эл мутаххасислари билан ўзаро хамкорликни янада кенгайтириш.

Муҳокама қилинадиган муаммолар:

Қулоқ касалликларини ташхислашнинг замон авий усуллари.

Қулоқ касалликларини  самарали даволашга  мажмуавий ёндошув.

Отологияда юқори технологик тиббий ёрдам кўрсатиш  усулларини қўллаш.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi.

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.