Янгиликлар

15 НОЯБР 2019 ЙИЛ ОТОРИНОЛАРИНГОЛОГИЯ ВА СТОМАТОЛОГИЯ КАФЕДРАСИ ХОДИМЛАРИ ТОМОНИДАН ТТА 4 ТАЛАБАЛАР ТУРАР ЖОЙИДА “ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ КУНИ» ГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

Тиббиёт ходимлари куни» га бағишланган маъруза ва тақдимот. Оториноларингология ва стоматология  кафедраси доц:  Хаджанов Ш.Х тиббиёт ходимлари куни куни тўғрисида таъкидлаб, нутқ сўзлади.

 

 

Кафедранинг ассистенти, Абдуллаев У.П.  “Тиббиёт ходимлари куни” тўғрисида маруза қилдилар. «Соғликни сақлаш соҳасини ислоҳ қилиш давлат сиёсатининг энг муҳим йўналишларидан биридир» Шавкат Мирзиёев.

 

 

2006 йил 12 сентябрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси тиббиёт ходимлари кунини белгилаш тўғрисида” қонунга мувофиқ мамлакатимизда ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси тиббиёт ходимларининг касб байрами куни сифатида ҳар йили тантанали нишонланиб келинади.

 

“Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармон асосида 2019 – 2025 йилларда Соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш концепцияси ҳамда тегишли дастур тасдиқланди.

 

Буларнинг барчаси бирламчи тиббий санитария ҳамда шошилинч ва тез ёрдам бўғинидан тортиб, юқори тузилмаларигача иш фаолиятини ташкил этишда асосий эътиборни инсон омилига йўналтириш, тиббий хизматлар турларини кенгайтириш ва сифатини халқаро мезонлар даражасига етказиш борасида янги имкониятлар яратиб бермоқда.

 

 

Айни пайтда, тиббий-санитария ёрдамини кўрсатишни яхшилаш мақсадида юртимизда 817 та қишлоқ врачлик пункти, 798 та қишлоқ ва 178 та шаҳар оилавий поликлиникаларида аёллар маслаҳатхоналари, қизлар саломатлиги хоналари, ижтимоий дорихоналар, куну-тун ишлайдиган тез тиббий ёрдам шохобчалари ташкил этилди ҳамда 5 та тор соҳа мутахассисларининг фаолияти йўлга қўйилди.

 

Жисмоний шахслар энг кўп мурожаат қиладиган шошилинч ва тез ёрдам йўналишида марказлашган яхлит тизим яратилди. Тез ёрдам бригадаларининг сони 818 тадан 1666 тага етказилди ва улар аҳоли яшайдиган ҳудудларга яқинлаштирилди. Автотранспорт паркини янгилаш учун 1500 дан ортиқ “Тез ёрдам” машиналари харид қилинди.

 

Кейинги вақтда жойларда қўшимча муассасалар барпо этилиши ҳисобига аллергология, онкология, нефрология ва буйрак трансплантацияси, неврология ва инсульт, травматология ва ортопедия, нейрохирургия каби йўналишларга ихтисослашган марказлар сони 16 тага етказилди. Ҳудудларда 310 та ихтисослашган бўлимлар, республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларининг 14 та филиали очилди.

 

2019 ЙИЛ 1-НОЯБР КУНИ ТТА КЎП ТАРМОҚЛИ КЛИНИКАСИНИНГ МАЖЛИСЛАР ЗАЛИДА «ОТОЛОГИЯДА ТАРАҚҚИЁТ» МАВЗУСИДА ИНТЕГРАЛ МАЪРУЗА БЎЛИБ ЎТДИ

2019 йил 1-ноябр куни ТТА кўп тармоқли клиникасининг мажлислар залида ТТА отоларингология ва стоматология кафедраси ходимлари отонейрожарроҳлик ва отоневрология ассоциацияси, Украина отиатрлари ва Европа Отоларингология ва Отоневрология академияси билан ҳамкорликда «Отологияда тараққиёт» мавзусида интеграл маъруза ўтказилди.

Анжуманнинг илмий йўналиши – оториноларингологияда юқори технологик усулларни қўлланилиши ва отлогиянинг долзарб муаммолари.

Анжуман мақсади – қулоқ касалликларини ташхислаш ва  даволашни долзарблигини асослаган холда уни замонавий даволаш усулларини тақдим этиш.

Вазифалар:

  1. Оториноларингологиянинг қулоқ касалликлари йўналишлари – отохирургия, клиник аудиология (сурдология), отоневрологияларнинг долзарб муаммоларининг ечимини такомиллаштириш.
  2. Шифокорларнинг қулоқ микрохирургияси бўйича билим ва амалий кўникмаларини мукаммаллаштиришда илмий-амалий ёрдам кўрсатиш.
  3. Оториноларингологиянинг долзарб муаммоларини ҳал этишда чет эл мутаххасислари билан ўзаро хамкорликни янада кенгайтириш.

Муҳокама қилинадиган муаммолар:

Қулоқ касалликларини ташхислашнинг замон авий усуллари.

Қулоқ касалликларини  самарали даволашга  мажмуавий ёндошув.

Отологияда юқори технологик тиббий ёрдам кўрсатиш  усулларини қўллаш.

2019 ЙИЛ 4-5 ОКТЯБР КУНЛАРИ ТОШКЕНТ ШАҲРИДА БУЮК БРИТАНИЯ, ТУРКИЯ ВА БАҲРАЙН ҚИРОЛЛИГИДАН КЎНГИЛЛИ ЎҚИТУВЧИЛАР ИШТИРОКИДА ОТОРИНОЛАРИНГОЛОГИЯ СОҲАСИ БЎЙИЧА ХАЛҚАРО – ENT MASTERCLASS® UZBEKISTAN – ЎТКАЗИЛДИ.

ENT Masterclass – бу оториноларингология ўқитиш халқаро платформаси бўлиб, у кўнгиллилар томонидан олиб борилади.

 

Мақсад:

  • 2004 йилда Буюк Британияда ташкил этилган бўлиб, шифокорлар, тиббиёт талабалари ва хамширалар учун бепул, юқори сифатли отоларингология бўйича таълим бериш учун ташкил этилган.
  • Отоларингология соҳаси бўйича ўқитишнинг халқаро тармоғини ривожлантириш.
  • ENT Masterclass Буюк Британияда ва чет элда рўйхатдан ўтган савдо белигиси.

ENT Masterclass® – бу коцепция бўлиб, оториноларингология соҳаси бўйича юқори сифатли ўқитиш хисобланади. Бу миллий ва халқаро нуфузга эга бўлган факультет томонидан тақдим этилган отоларингология ва тегишли соҳалардаги мультимедиа ўқув платформаси. Биринчи курс 2005 йил январ ойида Англиянинг Донкастер қироллик клиникасида муваффақиятли бўлиб ўтган.

 

2014 йилда ушбу платформаси халқаро миқёсда Сидней, Кейптаун, Дехли, Жидда, Пекин, Гонконг, Дакка, Карачи, Лозанна ва Берлиндаги бепул курслар билан ташкил этилди. Ихтиёрий факультетларда 5 қитъадан 150 дан ортиқ профессор ва маслаҳатчилар фаолият юритади. Бугунги кунга қадар, ENT Masterclass йилига 7000 делигатлар ва қарийб 50,000 ташриф буюрувчилар учун 10 миллион фунт стерлинг қийматидаги бепул таълим манбаларни тақдим этди.

 

Эндиликда ENT Masterclass халқаро платформаси хар йили веб-сайт орқали 2000га яқин бепул вакиллар учун жойларни тақдим этади, хар йили веб-сайт орқали 50,000 дан ортиқ бепул жаррохлик манбаларини тақдим этади. Сўнгги 15 йил ичида тўрт қитъада 6 миллион фунт стерлингдан ортиқ бепул таълим манбалари тақдим этилди.

 

Англия, Европа, Австралия, Америка, Африка ва Оси1даги отоларингологлари, умумий амалиёт шифокорлари ва хамширалар отология, ринология, ларингология, бош ва бўйин жаррохлиги, болалар отоларингологияси, патология ва тиббий-хуқуқий маслаларни ўз ичига олган мавзуларда иштирок этдилар.

 

2014 йилда Буюк Британияни Австралия билан боғлайдиган академик кўприк ишга туширилди ва шундан бери халқаро академик дастур ишга туширилди:

 

ENT Masterclass га талаб юқори бўлганлиги сабабли, йиллик халқаро ENT Masterclass веб-сайтга миллий ва халқаро аудитория учун WEBCAST сифатида тақдим этади: www.entmasterclass.com

 

85 дан ортиқ мамлакатлардан ENT Masterclass веб-сайтига ташрифлар сони йилига 50,000 дан ортади.

 

Оториноларингология бўйича халқаро семинарнинг ташкилотчилари: Тошкент тиббиёт академияси Отоларингология ва стоматология кафедраси ва Ўзбекистон врачлар ассоциациясининг Оториноларингология бўлими.

 

15 НОЯБР КУНИ ТТА ОТОРИНОЛАРИНГОЛОГИЯ ВА СТОМАТОЛОГИЯ КАФЕДРАСИ ЖАМОАСИ ТОМОНИДАН ЯНГИЙУЛ ТУМАНИ 25 УМУМ ТАЪЛИМ МАКТАБИ “ЧЕКИШ – УМР ЗАВОЛИ” МАВЗУСИДА СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ