КОХЛЕАР ИМПЛАНТАЦИЯ ВА «BAHA 5» АППАРАТИГА БАҒИШЛАНГАН ИЛМИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ ВА МАСТЕР-КЛАСС

Posted on

 

КОХЛЕАР ИМПЛАНТАЦИЯ ВА «BAHA 5» АППАРАТИГА БАҒИШЛАНГАН ИЛМИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ ВА МАСТЕР-КЛАСС

Куни кеча 9-декабрь 2017 йилда «INVIVO» клиникасида кохлеар имплантация ва суяк ўтказувчанлик имплант аппарати (Baha 5)га бағишланган илмий конференция ва мастер класс ўтказилди. Ушбу мастер класс бутун дунёда кохлеар имплантация бўйича етакчи фирмалардан бири ҳисобланган «Cochlear» ва Россия аудиология ва эшитишни протезлаш илмий-амалий маркази билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Конференция давомида чет эллик етакчи Отоларинголог мутахассислар профессор Неля Милешина, Виген Бахшинян ва Давиде Профеталарп ўзларининг тажрибалари билан ўртоқлашдилар. Мастер класс доирасида бир нечта кохлеар имплантация жарроҳлик амалиётлари ўтказилди ва қатнашчиларга кўргазмали равишда тўғридан-тўғри намойиш этилди. Жарроҳлик амалиётининг муҳокамаси давомида иштирокчилар ўзларининг барча қизиқтирган саволларига жавоб олдилар. Конференция сўнггида «Cochlear» фирмаси ва Россия аудиология ва эшитишни протезлаш илмий-амалий маркази билан келгуси ҳамкорлик ва режалар тўғрисида келишиб олинди.

 

Category : Янгиликлар

Comments

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.