2017 йилнинг 6-7 октябр кунларида Туркиянинг «Memorial Hastanesi» шифохонаси пластик жарроҳи-Ercan KARACAOĞLU ва ЛОР жарроҳи Cem DEVGE иштирокида «INVIVO» клиникасида мастер класс бўлиб ўтди. Ушбу мастер класс давомида мураккаб кўринишга эга бўлган қулоқ ва бурун аъзоларида кўргазмали жарроҳлик амалиётлари ўтказилди. Жарроҳлик амалиётлари муҳокамаси давомида чет эллик шифокорлар, Республикамизнинг етакчи оториноларинголог профессорлари ва мастер класс қатнашчилари ўз тажрибалари билан ўртоқлашишди. Шунингдек, мастер класс якунида профессор Cem DEVGE «Оториноларингологиянинг бугуни ва келажаги» мавзусидаги қизиқарли маърузаси билан қатнашчиларда илиқ таассурот қолдирди.