2019 йил 12-13 апрел кунлари Тошкент шаҳрида АКФА МЕДЛАЙН клиникасида Оториноларингологоларнинг халқаро форуми бўлиб ўтди.

2019 йил 12-13 апрел кунлари Тошкент шаҳрида АКФА МЕДЛАЙН клиникасида Оториноларингологоларнинг халқаро форуми бўлиб ўтди. Бу форумни ташкилотчилари: Тошкент тиббиёт академия ва Ўзбекистон врачлар Ассоциацияси Оториноларингология бўлими.

Тошкент шаҳридаги халқаро оториноларингология форумининг ўтказишни асосий вазифаси, бу оториноларингология соҳасидаги сўнги тадқиқот ва ривожланиш натижаларини тақдим этиш, тадқиқот йўналишлари ва истиқболли йўналишларини аниқлаш ва уларнинг  натижаларини амалга ошириш йўлларини аниқлаш, ахборот соҳасини кенгайтириш ва турли халкаро илмий ва тиббий муассасалари ўртасида ўзаро алоқаларни кенгаштиришдир.

Анжуманда Ўзбекистоннинг етакчи олимлари ва мутахассислари, хорижий отриноларингология ассоциацияси раҳбарларининг маърузалари тақдим этилди.  Форумга Туркия, Россия, Озарбайжон, Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистонниниг  етакчи олим ва мутахассислари. Бундан ташқари, мамлакатимизнинг бошқа вилоятларида тиббиётнинг янги усулларини муваффақиятли тадбиқ этаётган етакчи олим ва мутаххасислари таклиф этилган.

Анжуманнинг илмий йўналишлари қуйидагилардан иборат эди: тиббиётда ахборот технологиялари, диагностика ва терапия, ЛОР аъзолари касалликларини  замонавий объектив ташхислаш ва даволаш усуллари, оториноларингологияда асбоблар, материаллар ва инновациялар, жумладан, эшитиш бузилиши ва юқори нафас йўллари касалликларини бўлган беморларини юқори технологияли жарроҳлик реабилитация усуллари. Конференцияда ЛОР аъзолари касалликларининг даволаш ва ташҳислаш стандартлари, протоколлари,  уларни даволашда қўлланиладиган замонавий физик ва фармакологик препаратлар муҳокамаси ўтказилди. Форумда дори воситалари ва тиббий ускуналар кўргазмаси ўтказилди.

Ўзбекистонда биринчи бўлиб, Марказий Осиё ва Туркия, Озейрбаджон оториноларингологларнинг Ассоциациялари томонидан хамкорлик тўғрисида битим имзоланди. Мутахассислар малакасини ошириш учун халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, яқин ва узоқ хориж мамлакатлар етакчи клиникаларида кадрларни тайёрлов ва қайта тайёрловни янада ривожлантириш вазифалари қўйилди, ҳамкорлик ва таълим тўғрисидаги меморандумлар имзоланди.

 

 

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi.

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.