05 март 2021йил куни Отоларингология ва стоматология кафедрасида Профессор, тиббиёт фанлари доктори Хакимов Абдумалик Махмудовичнинг 80 йилликларига бағишланган тадбир ўтказилди

Профессор Хакимов Абдумалик Махмудович (1941-2020)

1991-2011-йилларда профессор А.И.Мўминовдан кафедра мудирлигини кабул килган профессор А.М.Хакимов кафедрага рахбарлик килди. У 1992-йилда “Характеристика приобретенной тугоухости у детей и значение фактора индивидуальности в их патогенезе” мавзусида докторлик диссертациясини химоя килган. Унинг рахбарлигида 3 та докторлик, 14 та номзодлик диссертациялари химоя килинган, 1та ўқув дарслиги 20 дан ортик ўқув услубий кулланмалар ва 3 та патент муаллифидир.

2001- йилда кафедра кошида оториноларингология буйича магистратура ташкил этилди, хамда Республикамиз тиббиёт олий ўқув юртларининг, тиббиёт коллежларининг курсантлари кафедрада малакаларини оширишга мувофик бўлдилар.

Ўзбекистонда тиббий таьлимни ислох килиш йуналишида согликни саклаш тизимини хам ислох килишнинг давлат дастурларига мувофик тиббий институтларни битирувчи кадрларнинг замон талаби даражасида тайёрлаш максадида 2005- йил Тошкент тиббиёт академияси ташкил булди. Академиянинг оториноларингология кафедраси кайд килинган 2 кафедра бирлаштирилиши хисобига шаклланди. Унга профессор А.М.Хакимов кафедра мудири килиб тайинлади.

Ушбу лавозимда 2011- йилгача ишлаб келди. Хакимов Абдумалик Махмудович тиббиёт фанлари доктори, профессор 1941йилда тугилган. 1964 йилдаТошДавТИнинг даволаш факультетини тугатган.1964-1970 йилларда харбий шифокор булиб ишлаган (Белоруссия, Венгрия, Чехословакия). 1970 –йилдан ТошДавТИда ЛОР клиникасида ишлайди; ординатор, аспирант, ассистент, доцент, профессор, кафедра мудири (1992-2010 йилларда). Илмий йуналиши ички кулок патологияси, эшитиш ва вестибуляр анализатор. 1989-2000 йилларда декан муовуни ва даволаш факультетининг декани вазифасида ишлаган.

10 йилдан ошиқ даврда Ўзбекистан Оториноларингологлар Ассоциацияси раиси, Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг бош мутахассиси бўлиб ишлаган.

Ўзбекистон Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги томонидан 2 марта «Соғлиқни сақлаш аълочиси» нишони  ва Ўзбекистон Соғлиқни Сақлаш ходимлари касаба уюишма Марказий Кенгашининг Фахрий ёрлиғи билан тақдирланган.

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi.

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.