Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон врачлар Ассоциациясининг оториноларингология бўлими, Тошкент тиббиёт академияси, Тошкент врачлар малакасини ошириш институти ҳамкорликда 2020 йил 1-2 май Тошкент шаҳрида «ОТОРИНОЛАРИНГОЛОГИЯНИНГ ДОЛЗАРБ МУАМОЛАРИ» мавзусида ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИ ОТОРИНОЛАРИНГОЛОГЛАРИНИНГ V СЪЕЗДИ ўтказилади.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ

ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИ

ТОШКЕНТ ВРАЧЛАР МАЛАКА ОШИРИШ  ИНСТИТУТИ

 

АХБОРОТ ХАТИ

 

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш вазирлиги,  Ўзбекистон врачлар Ассоциациясининг  оториноларингология бўлими, Тошкент тиббиёт академияси, Тошкент врачлар малакасини ошириш институти ҳамкорликда  2020 йил 1-2 май Тошкент шаҳрида «ОТОРИНОЛАРИНГОЛОГИЯНИНГ ДОЛЗАРБ МУАМОЛАРИ» мавзусида ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИ ОТОРИНОЛАРИНГОЛОГЛАРИНИНГ V СЪЕЗДИ ўтказилади.

 

СЪЕЗДА МУҲОКАМА ҚИЛИНАДИГАН МАСАЛАЛАР:

  1. Қулоқ касалликлари ва юқори нафас йўлларининг долзарб муаммолари.
  2. Туғма ва ортирилган эшитиш кобилиятининг ташхислаш ва даволашнинг инновацион усуллари.
  3. Бош ва бўйин соҳасида учрайдиган ўсма касалликларини эрта ташхислаш ва замонавий даволашнинг аҳамияти.
  4. Юқори нафас йуллари ва қулоқ касалликларини ташхислаш, даволаш ва олдини олишда замонавий стандартларни жорий этиш.
  5. ЛОР ёрдамида ташкил килишда ракамли технологияларни жорий этиш.

 

КОНФЕРЕНЦИЯ ҚУЙИДАГИЛАРНИ ЎЗ ИЧИГА ОЛАДИ:

-ЛОР аъзолари касалликлари буйича секциялар

-Сателлит, махорат-дарслар

-Рақамли технологияларни жорий этган ҳолда ЛОР хизматларини стандартлаштириш ва ташкил этиш бўйича Республика ва минтақаларнинг бош мутахассисларнинг учрашуви

-Оториноларингология бўйича ёш олимларнинг деворий танлови ва илмий секцияси

-Фармацевтика компаниялари ва тиббиёт асбоб-ускуналар кўргазмаси

СЪЕЗДНИНГ РАСМИЙ ТИЛИ: ўзбек, рус, инглиз тиллари.

съездда иштирок этиш шакли

– мажлисларда иштирок этиш;

– материалларни чоп этиш;

– мажлисларда доклад билан иштирок этиш;

– деворий доклад  билан иштирок этиш.

               

МАЖЛИСЛАРДА ДОКЛАД БИЛАН ИШТИРОК ЭТИШ

Съездда докладлар  ўзбек, рус ва инглиз тилида намоиш этилиши мумкин. Докладлар учун  ажратиладиган  вақт  – 15 минут ялпи мажлисда, 10 минут- секцияларда, 5 минут мунозаларни мухокама килишда.

Аудиторияга тақдим этиладиган материал видеопроектор ёрдамида намоиш этилиши учун  Power Point  форматида тайёрланиши керак.

 

ДЕВОРИЙ ДОКЛАДНИ ТАЙЁРЛАШ :

Баннер шаклидаги стенд ўлчамлари: баландлиги – 120 см, эъни – 90 см.

 

КОНФЕРЕНЦИЯДА РЎЙХАТДАН ЎТИШ ТАРТИБИ

Cъезда иштирок этиш учун анжуман иштирокчини руйхатдан утиш ва шаклини тўлдириш лозим. Съезда иштирок учун ва материаллар учун – 300 000 сум бадали туланади.

Съезда чет мехмонлар учун взнос бадали – 50 $.

Съезда боладиган бошка харажатлар (гостиница, экскурсия, гала-ужин ва бошкалар) олихида туланади.

Регистрацияни охирги муддати – 15 апрель 2020 йил.

Съезда иштирок этиш масалалари бўйича Джураев Жамолбек Абдукаххорович (Тел.: +998-97-400-03-51, e-mail: drdjuraev@mail.ru ) билан мулоқот қилиш мумкин.

 

МАҚОЛАЛАРНИ НАШРГА ТАЙЁРЛАШ ТАЛАБЛАРИ

Мақолалар “Ўзбекистон тиббиёт журнали”да чоп этилади, шу сабабли мақолалар журнал талаблари  асосида тақдим этилиши керак. Маколалар ўзбек, рус ва инглиз тилида тақдим этилиши мумкин. Улар ўзбек, рус ва инглиз тилларида резюме ҳамда калит сўзларини келтириш йўли билан тақдим этилади; илмий мақолалар конференция йўналишларига оид долзарб мавзулар бўйича, илмий таҳлилларга таяниб тайёрланган, тугалланган фикрларга тегишли таклиф ва тавсиялар билан тақдим этилиши лозим. Чоп этиладиган материаллар  хар томонлама коррекция қилинган бўлиши керак. Сноска ҳар бир бетнинг пастида берилади ва матн охирида адабиётлар рўйхат шаклида келтирилади.

Уларда келтирилган  маълумотлар ва мавжуд хатоликлар маъсулияти муалифларга  юклатилади. Чоп этиладиган мақолаларнинг электрон ва қоғоз шакллари тақдим этилгандан сўнг, чоп этиш харажатлари тўлови амалга оширилгач,  съезднинг  мухаррият кенгаши томонидан қабул қилинди деб хисобланади.  Чоп этиладиган мақолалар съездда  муҳокама қилинадиган йўналишлар ва масалалар мавзусига мос келмаса, талаблар доирасида расмийлаштирилган бўлмаса, факс орқали юборилган ва белгиланган муддатдан кейин юборилган холларда мухаррият кенгашига уларни нашр этишни  белгилаш хуқуқи  берилади. Маколалар қоғозда, ва электрон вариантда 5-6 бетдан иборат булиб юборилади. Ҳар бир муаллифдан 1 та мақола қабул қилинади. Талабларга жавоб бермайдиган материаллар қабул қилинмайди ва муаллифларга қайтарилмайди.

Анжуман материали, йўлланма хати (редактор, академик Т.А.Даминов номига) ва маколага олинган 1 тақриз қўйидаги манзилда қабул қилинади: Тошкент ш., Олмазор тумани, Фароби куч, 2. Куп тармокли Тошкент тиббиет академиясининг жаррохлик булими, 8 корпус 5 этаж. Ахунджанов Нозим Обидович  –  ТТА  ЛОР касалликлари кафедраси  катта ўқтувчиси Тел.: +998-71-150-99-06, +998-93-548-59-08.

Ўзбекистон Республикасининг бошқа шаҳарларида яшовчи анжуман иштирокчиларининг анжуман материали, ташкилот эксперт хулосаси ва йўлланма хати қўйидаги электрон манзилда қабул қилинади: е-mail: ahundjanov@mail.ru

Хар бир мақолани чоп этиш учун 100 000 сўм туланади.

Мақолаларни  қабул қилишнинг охирги муддати  –  15 март 2020 йил.

 

ТЕЗИСЛАРНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ БЎЙИЧА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР:

Тезислар ўзбек, рус ва инглиз тилида такдим этилиши мумкин, Times New Roman, 14 шрифт, 1,5 интервалда терилган бўлиши шарт. Тезисларни жойлаштириш тартиби: интервал – барча томонда 2 см; хажми: 2 бетгача. Тезиснинг мавзуси бош ҳарфлар билан марказ форматида берилади, кейинги қаторда ўртадан муаллифнинг Ф.И.Ш.,  илмий даража ва унвони (агар бўлса), ОЎЮ номи ва шахсий телефон рақами ва электрон почтаси кўрсатилиши лозим. Конференция тезислар тўплами шартларига жавоб бермайдиган тезислар муаллифларга қайтарилмайди. Тезислар мазмуни, статистик маълумотлар ишончлилиги учун муаллифлар жавоб беради. Ҳар бир муаллифдан 2 та мақола қабул қилинади.

Тезисларни қабул қилиш охирги муддати электрон шаклда 2020 йил 20 мартга қадар қуйида келтирилган манзилга тақдим этилади:

e-mail: tezisconference2020@mail.ru

Конференция материаллари экспертлар ва таҳририят текширувидан ўтгандан сўнг илмий электрон ва журнал тўплам сифатида чоп этилади.

Чоп этиладиган мақолаларни,  съеднинг илмий дастурида иштирок этиш бўйича талаб ва таклифларингизни  унинг ташкилий  қўмитасига  юборишингизни сўраймиз.

 

СЪЕЗДНИНГ ТАШКИЛИЙ  ҚЎМИТАСИ МАНЗИЛИ

100109,  Тошкент шаҳри Фаробий кўчаси  2, Тошкент тиббиёт академияси Оториноларингология кафедраси.

 

 

 

МУЛОҚОТ УЧУН ШАХСЛАР:

Шайхова Холида Эркиновна  – ТТА  ЛОР касалликлари кафедраси профессори, Ўзбекистон врачлар Ассоциациясини оториноларингология бўлимининг  раиси.

Тел: +998-71-150-95-37,  +998-90-349-37-31

e-mail: kulok@rambler.ru

Ахунджанов Нозим Обидович  –  ТТА  ЛОР касалликлари кафедраси  катта ўқитувчиси Тел: +998-71-150-99-06, +998-93-548-59-08.

e-mail: ahundjanov@mail.ru

Вохидов Улуғбек Нуридинович – Тошкент давлат стоматология институти оториноларингология кафедраси доценти, т.ф.д. Тел: +998-90-345-45-82

e-mail: dr_ulugbek@list.ru

Ботиров Абдурасул Жумаевич.  Тел.: +998-90-970-19-44

e-mail: joachffamed@mail.ru

Джўраев Жамолбек Абдукахорович.  Тел.: +998-97-400-03-51

e-mail: drdjuraev@mail.ru

РЎЙХАТДАН ЎТИШ ШАКЛИ

Съезд қатнашчиси

Ф.И.Ш.                (паспорт бўйича)  

 

 

Яшаш давлати,

шаҳар, туман

 
Иш жойи (ташкилот)  

 

 

Лавозим  

 

Телефон (уяли)  
e-mail  
Иштирок этиш тури:

(белгилаш)

Маъруза
Стендли маъруза
Чоп этиш (мақола)
 

Маърузанинг номи

 

 

 

 

 

Секцион машғулотларда иштирок этиш

(белгилаш)

 

Қулоқ патологияси секцияси

 

Юқори нафас йўллари патологиялари секцияси

 

Мастер-классларда иштирок этиш

(белгилаш)

Отожарроҳлик Риножарроҳлик Сурдология, аудиология, фониатрия
Меҳмонхона банд қилиш Ҳа Йўқ
Банд қилиш санаси Бошланиш: Тугаш:
Маданият дастури

(белгилаш)

 

Тошкент бўйлаб саёҳат

 

 

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi.

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.